Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. «Интер» сафарда очко йўқотди

А Серия. «Интер» сафарда очко йўқотди

Автор: admin

Италия А Серияси 31-турининг сўнгги ўйинида «Интер» сафарда «Верона»га қарши кечган учрашувда очко йўқотди.
Ўйинда Лазович ҳисобни очиб мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим бошида Кандрева мувозанатни тиклади. 55-дақиқада Димарконинг автоголи Антонио Конте жамоасини ҳисобда олдинга чиқарган бўлса, ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида Велозу жамоаларни муроса кўчасини танлашига сабабчи бўлди.
Кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотган «Интер» 65 очко билан 4-ўринда қолди. 3-ўриндаги «Аталанта» ҳисобида 66 очко бор. «Верона» эса 43 очко билан 9-поғонадан жой олган.
А Серия. 31-тур
Верона – Интер 2:2
Голлар: 1:0 – 2 Лазович, 1:1 – 49 Кандрева, 1:2 – 55, автогол Димарко, 2:2 – 86 Велозу.
Верона – Силвестри, Фараони, Кумбула (Алан Эмперор, 84), Гюнтер, Димарко (Аджапонг, 66), Лазович (Верре, 84), Амрабат, Пессина, Велозу, Раҳмани, Стемпински (Ди Кармине, 54).
Интер – Ҳанданович, де Врей, Годин, Шкриняр, Янг, Кандрева, Брозович (Весино, 70), Валеро, Галярдини, Санчес, Лукаку (Мартинес, 77).
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *