Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Ўтказиб юборманг! Бугун ЙEЧЛга қуръа ташланади

Ўтказиб юборманг! Бугун ЙEЧЛга қуръа ташланади

Автор: admin

Бугун, 10 июл куни УЙEФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Нён шаҳрида Европа чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросимга оид муҳим маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

Иштирокчи жамоалар

Тўртта жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган:

"Аталанта" (Италия)
"РБ Лейпциг" (Германия)
"ПСЖ" (Францийа)
"Атлетико" (Испания)

Яна 4та жамоа номи нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин аниқланади:

"Челси" (Англия) / "Бавария" (Германия)
"Наполи" (Италия) / "Барселона" (Испания)
"Реал" (Испания) / "Манчестер Сити" (Англия)
"Лион" (Францийа) / "Ювентус" (Италия)

Қуръа тартиби

Бирданига 3та босқич — чорак финал, ярим финал ва финал (номинал мезбонни аниқлаш учун) учун қуръа ташланади.

Жамоалар саватчаларга ажратилмайди;
Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин.

Учрашувлар қаерда ўтказилади?
Чорак финал, ярим финал ва финал ўйинлари август ойида "саккиз финалчи" форматида Лиссабонда ўтказилади. Ҳар бир босқич битта учрашувдан иборат бўлади. Учрашувлар "Эштадиу ду Бенфика" (бу арена финални ҳам қабул қилади) ва "Жозе Алваладе" стадионларида бўлиб ўтади.

Тақвим

7-8 август: нимчорак финалнинг жавоб ўйинлари
12-15 август: чорак финал (Лиссабон)
18-19 август: ярим финал (Лиссабон)
23 август: финал ("Эштадиу ду Бенфика", Лиссабон)
191   
Добавить комментарий
Ваше имя: *