Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Милан" 22 ёшли аргентиналик футболчини кўз остига олиб қўйди

"Милан" 22 ёшли аргентиналик футболчини кўз остига олиб қўйди

Автор: admin

Унга рус ва испан клублари ҳам қизиқмоқда.
Аргентинанинг "Талерес" клуби ҳужумчиси Науел Бустос фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Антонио Вителло ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Унинг трансфери қанчага тушиши мумкинлиги ҳақида эса номаълум. Унга “Милан”дан ташқари "Краснодар" ва "Валенсия" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.
Бустос "Талерес" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоада 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *