Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Германия футболчилар иттифоқи Бундеслиганинг энг яхшиларини аниқлади

Германия футболчилар иттифоқи Бундеслиганинг энг яхшиларини аниқлади

Автор: admin

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия футболчилар иттифоқи версиясига кўра Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўтказилган сўровномада Левандовски 40,2% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ҳисобида 13,9% овоз тўпланган бўлса, «Бавария» ярим ҳимоячиси Ёзуа Киммих (7,2%) кучли учликка кирди.

Маълумот ўрнида. 31 ёшли Левандовски учун бу фаолиятидаги 4-соврин ҳисобланади. Аввалроқ у 2013, 2017 ва 2018 йилларда ҳам Германия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.

Лиганинг энг яхши янги футболчиси сифатида «Бавария» ҳимоячиси Алфонсо Девис (45,9%) тан олинди. У «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Холанд (15,5%) ва «Баер» ярим ҳимоячиси Флоран Вирс (8,2%)ни ортда қолдирди.

«Бавария» устози Ханс-Дитер Флик (58,2%) мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Иккинчи ўринни «Фрайбург» бош мураббийи Кристиан Штрайх (11,3%) эгаллаган бўлса, Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби мураббийи Марко Розе (6,2%) кучли учликка кирди.

Мавсум рамзий жамоаси қуйидаги кўринишда бўлди:

Дарвозабон: Мануел Ноер («Бавария»);

Ҳимоячилар: Матс Хуммелс («Боруссия» Д), Ашраф Ҳакимий («Боруссия» Д), Алфонсо Девис («Бавария»), Ёзуа Киммих («Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Жейдон Санчо («Боруссия Д.»),  Давид Алаба («Бавария»), Кай Хаверс («Баер»);

Ҳужумчилар: Левандовски («Бавария»), Эрлинг Холанд («Боруссия Д.»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»).
Манба: спорт24.ру
163   
Добавить комментарий
Ваше имя: *