Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Шалке” уни сотишга мажбур
 
Германиянинг “Шалке” жамоаси ёзги трансфер ойнаси чоғида УЙEстон Маккеннини трансферга қўйишни режа қилган.
“СБС Спорт”нинг маълум қилишича, 21 ёшли америкалик футболчини клуб пандемия туфайли юзага келган молиявий муаммолар сабабли трансферга қўйган.
Манбанинг маълум қилишича, “Шалке” УЙEстонни 25 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.
Ребич қоладими?
 
Миланнинг “Милан” клуби жамоа ҳужумчиси Анте Ребич борасида якуний қарорга келди.
Италия нашрларининг маълум қилишича, “россонерилар” хорватиялик ҳужумчининг трансфери учун 25 миллион евро ажратади.
Эслатиб ўтамиз, Ребичнинг трансфер ҳуқуқи “Айнтрахт” жамоасига тегишли.
Даер ҳаммани ҳайратда қолдирди
 
Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси ярим ҳимоячиси Эркин Даер жамоа билан шартнома имзолашдан бош тортди. У клубга ўз шартларини қўйди.
Лондон клубининг Эрик билан тузилган шартномаси келаси йил ўз якунига етади. Шу сабабли, футболчи ўз маошини ҳафтасига 60 минг еврогача кўтарисларини талаб қилмоқда.
“Тҳе Сун” нашрининг маълум қилишича, агар Даер билан шартнома имзолашнинг иложи бўлмаса, клуб ёзда ёзда трансферга қўяди.
“Лестер”га “Реал” футболчиси керак
 
Англиянинг “Лестер” жамоаси “Реал Мадрид” ҳужумчиси Лука Ёвич билан шартнома имзолаш ниятида.
“Даилй Стар”нинг маълум қилишича, “тулкилар” 22 ёшли ҳужумчини қўлга киритиш мақсадида “қаймоқранглилар”га 31 миллион фунт таклиф этган.
Манбанинг маълум қилишич, Ёвич билан шунингдек “Арсенал”, “Челси” ва “Наполи” клублари ҳам қизиқиб қолган.
Толиссо қоладими?
 
Мюнҳеннинг “Бавария” клуби Керентин Толиссо ёзда ҳеч қаерга кетмаслиги мумкин.
“Билд”нашрининг маълум қилишича, Агар Тиаго Алкантара ва Хави Мартинеслардан бири клубни тарк этса, Толиссо “Бавария”да қолади.
Манбанинг маълум қилишича, “Бавария” Керентин борасида яхши таклиф олса, уни ўйлаб ўтирмай сотиб юборишга тайёр.
Сарр Бундеслигада?

Францийанинг “Нисса” жамоаси ҳимоячиси Маланг Сарр ёзда кучлироқ чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин,
“Даилй Стар”нинг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи билан “Арсенал” ва “РБ Лейпциг” клублари жиддий қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Сарр француз клуби учун 4 мавсумдан бери тўп тепмоқда. У “Лига 1” мусобақасида 102 та ўйин ўтказди ва 3 та гол киритди.
346   
Добавить комментарий
Ваше имя: *