Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ кечаги ўйинларнинг барчасида пеналти белгилашда ҳакамлар хатога йўл қўйганини тан олди

АПЛ кечаги ўйинларнинг барчасида пеналти белгилашда ҳакамлар хатога йўл қўйганини тан олди

Автор: admin

ВАР ҳам ёрдам бермади.
Англия премер-лигаси кеча бўлиб ўтган учрашувларнинг барчасида ҳакамлар томонидан пеналти белгилашда хатоларга йўл қўйилганини тан олди.
Жумладан, «Астон Вилла» – «Манчестер Юнайтед» (0:3) учрашувининг биринчи бўлимида ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини ноўрин белгилади, бундан эса “қизил иблислар” аъзоси Бруну Фернандеш унумли фойдаланди.
«Эвертон» – «Саутгемптон» (1:1) баҳсида белгиланган пеналти ҳам ноўрин белгиланган. Аммо, Жеймс Уорд-Проуз ушбу пеналтини голга айлантира олмади.
Аксинча, «Борнмут» – «Тоттенхем» (0:0) ўйинида эса бош ҳакам Харри Кейнга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пеналти белгиламаган
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *