Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди: Роналду «Реал»га қарши ўйнаши мумкин, финалда класико бўлмайдиЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди: Роналд

ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди: Роналду «Реал»га қарши ўйнаши мумкин, финалда класико бўлмайдиЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди: Роналд

Автор: admin

Швейцариянинг Нон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг чоракфинал ва яримфинал ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра, 1/8 финалнинг жавоб ўйинларини ўтказмаган жамоалар ҳам чорак финалдаги рақибларини билиб олишди.
Демак чоракфинал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
«Манчестер Сити»/«Реал» – «Ювентус»/«Лион»
«Лейпциг» – «Атлетико»
«Барселона»/«Наполи» – «Бавария»/«Челси»
«Аталанта» – «ПСЖ».
Нимчоракфиналнинг жавоб ўйинларини ўтказишга улгурмаган жамоалар ўйинларни жавоб ўйинида мезбон бўлган жамоа стадионида ўтказгач, чорак финалнинг барча ўйинлари Португалияда турнир кўринишида ўтади.
Масалан, «Манчестер Сити» – «Реал» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Англияда ўтказилади (Мадриддаги ўйинда «Манчестер Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган). «Барселона» – «Наполи» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Испанияда бўлади (Неаполдаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган). «Бавария» – «Челси» жуфтлигининг жавоб ўйини 8 август куни Германияда ўтади (Лондондаги ўйинда «Бавария» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган).
Чоракфинал ва яримфиналнинг барча ўйинлари Португалияда ўтказилади. Ўйинларга мухлислар киритилмайди. Ярим финал сеткаси ҳам аниқ бўлди. Унга кўра «Манчестер Сити»/«Реал» – «Ювентус»/«Лион» жуфтлиги ғолиби «Барселона»/«Наполи» – «Бавария»/«Челси» жуфтлиги ғолиби билан финал йўлланмаси учун ўйнайди. «Лейпциг» – «Атлетико» жуфтлиги ғолиби эса ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олиш учун «Аталанта» – «ПСЖ» жуфтлигига қарши майдонга тушади.
Чоракфинал ва яримфиналнинг барча ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади.
289   
Добавить комментарий
Ваше имя: *