Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Бруну Фернандеш кетма-кет иккинчи марта АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Бруну Фернандеш кетма-кет иккинчи марта АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премер-лигасининг июн ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. 
Португалиялик футболчи Англияга келиб, кетма-кет иккинчи марта ой лауреатига айланди. Бруно ўтган ойда Премер-лига баҳсларида 3та голга муаллифлик қилган. 
Соврин учун Фернандешдан ташқари Антони Марсял («Манчестер Юнайтед»), Конор Коуди («Вулверҳемптон»), Раул Хименес («Вулверҳемптон»), Аллан Сен-Максимен («Нюкасл») ва Денни Ингз («Саутҳемптон») даъвогарлик қилганди.
25 ёшли португалиялик футболчи карантинга қадар феврал ойида ҳам ой лауреатига айланганди. Бунгача фақатгина 6 футболчи – Муҳаммад Салоҳ, Жейми Варди, Ҳарри Кейн, Криштиану Роналду, Деннис Бергкамп ва Робби Фаулер ушбу совринни кетма-кет икки марта қўлга киритган.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *