Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Ибраҳимович «Милан»да қоладими? Златаннинг ўзи жавоб берди

Ибраҳимович «Милан»да қоладими? Златаннинг ўзи жавоб берди

Автор: admin

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўзининг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ибра қандайдир соврин ютиш учун ўйнайди, акс ҳолда уйда қолади. Менга АҚШда ўйнаш осон эканини айтишган эди, шунинг учун мен «Милан»га қайтдим. Мен бу ерга футболдан завқ олиш учун келганман. Чунки асосан текинга ўйнаяпман. Коронавирус чемпионатни тўхтатиб қўйганида ўйлагандимки, кимдир менга кетишим кераклигини шипшитиб қўяди. Бахтимизга, майдонга қайтдик.

Ибра футбол ўйнаш учун туғилган ва ҳамон футболда энг яхши бўлишда давом этмоқда. Кўрамиз, икки ойлик танаффусдан кейин ўзимни қандай ҳис қиларканман. Шунингдек, кўрамиз, клубда қандай ўзгариш рўй бераркан. Шундай давом этса, «Милан»да қолмасам керак. Златан — Европа лигаси ўйинчиси эмас. «Милан» — Европа лигаси клуби эмас», — деди Златан "Спортwеек" журналига берган интервюсида.

38 ёшли футболчининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етди. Златан «Милан»га ўтганидан кейин Италия чемпионати доирасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 3та голга узатма берди. "Россонери" жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Европа лигаси йўлланмасига бериладиган ўриндан 2 очко ортда қолмоқда.
Манба: спорт24.ру
147   
Добавить комментарий
Ваше имя: *