Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » "Ростов" даниялик тўпурарни олиб келмоқчи

"Ростов" даниялик тўпурарни олиб келмоқчи

Автор: admin

У жорий мавсум Полшада ҳаммадан кўп гол урди.
"Лех" клуби ҳужумчиси Кристиан Гюткяер фаолиятини Россия премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Типсбладет нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли даниялик футболчи учун "Рубин" ва "Ростов" клублари кураш бошлаган. Айтиш керакки, Гюткяер эркин агент ҳисобланади ва  янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.
Ушбу футболчига шунингдек "Генгам" ва "Гамбург" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.
Гюткяер жорий мавсум “Лех” сафида 31 та ўйинда 21 та гол урди ва Полша чемпионатининг энг яхши тўпурари деб топилди.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *