Goal24.uz » Жаҳон » Хавини ҳайратда қолдирган футбочилар

Хавини ҳайратда қолдирган футбочилар

Автор: admin

Фаолияти давомида кўплаб мега юлдузлар билан бирга тўп сурган ва кўплаб афсоналарга қарши кураш олиб борган Хави оавда кам кўриниш беради. Шунга қарамай, у айтган сўзлар кўпинча оз фурсатдан сўнг ўз тасдиғини топади.

Бугун айнан Хави томонидан эътироф этилган футболчилар ва воқеалар ҳақида сўз боради. Айни дамда мураббийлик қилаётган испаннинг ҳар-ҳил вақтда берган интервюларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу сўзлардан сўнг, "Реал Мадрид" мухлисларининг ҳам Хавига бўлган ҳурмати ошса, ажаб эмас.

Антуан Гризман

Хави Антуаннинг “Барселона”га кўникиб кетиши борасида , билдирган фикрларини этибор қаратинг! Бир неча ой аввал берилган интервюда Хави Гризманни олдинда нималар кутаётганани аниқ айта олгандек гўё...
"Антуан мен кўрган ҳужумчилар орасида энг кучлиларидан бири деб айта оламан. У Францийа терма жамоасида ҳам “Атлетико Мадрид”да ҳам ўйин натижасига таъсир ўтказа оладиган футболчи ҳисоблар эди. Унинг майдондаги ҳаракатлари кишини қувонтиради. Антуан билан бир неча бор майдонда тўқнаш келганим учун у ҳақида қўрқмасдан шу сўзларни айтмоқдаман. Тоғри Месси жамоани ортидан етаклаб юришдан тўхтамагунича Гризман ўз ўйинини топа олмаслиги мумкин, бироқ у шусиз ҳам “Барселона”ни кучайтира олади. Шунчаки унга имкон бериш лозим."
 
Неймар

Бразилиялик ҳужумчи ПСЖ билан шартнома имзолагач, кўплаб мухлис ва жамоадошлари уни кескин танқидқилишни бошлади. Хави биринчилардан бўлиб уни қўллаб-қувватлаган.
"Мен уни доим ҳурмат қилганман ва шундай бўлиб қолади. У чинакам футбол дахоси. Неймар майдондаги ҳар бир дақиқани санъат асарига айлантиришни истайди ва бу ишни уддасидан чиқади. Очиғи ундаги потенциални Мессидан бошқа ҳеч кимда кўрмаганман. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, ўтмишни унутиб олдинга қадам ташлаш лозим. Унинг Париждаги фаолиятига омадлар тилаб қоламан. Ҳаммаси учун рахмат Неймар!"

Муҳаммад Салаҳ
 
Хави Салаҳ ҳақида бир неча бор интервю берган бўлсада, у томонидан Салаҳ “Рома” жамоасида тўп тепиб юрган даврларда берилган интервюни тақдим этишга қарор қилдик. Хавининг топқирлигига яна бир бор баҳо беринг
"Салаҳ дунёдаги энг чаққон футболчилардан бирига айланиб бормоқда. Ҳозирда у Роналдудан ҳам тезкор футболчига айланиб улгурди. Бундан ташқари, у катта тезликда ҳам ҳимоячиларни алдаб ўтиб кетиши мумкин. Салаҳ исталган жамоа учун бош оғриғи бўлиши мумкин. Кўпчилик уни бир мавсум футболчиси деб таҳмин қилмоқда, лекин менимча у келажакда чинакам юлдуз даражасида кўтарила олади."
Мбаппе

Францийанинг Россияда бўлиб ўтган мундиалдаги ғолиблигадан сўнг, Хави испан нашрлари учун интервю берди ва Мбаппенинг ўсиши учун ўз маслахатини аямади.
"Киллиан жисмонан жуда ривожланган футболчи. Бундан ташқари катта тезликда тана билан ҳам яхши ўйнай олади. Ҳали 20 ёшга тўлмаган йигитчанинг шу қадар сифатли футбол намойиш этишига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. У чинакам фантастик футболчи. Афсуски, муаммо ҳам айнан шунда. Агар Мбаппе ўсишдан тўхтаб қолса, келажакда унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилади. Чунки мухлислар уни жуда юқори темпдаги ўйинлари билан танишди. Энди янада яхшироқ тўп суриш талаб этилади. Очиғи унга Гвардиоланинг жамоасида тўп суришни маслаҳат берган бўлар эдим. Ана шундагина Мбаппе ўз ўйинини янги даражага олиб чиқа олади."
Инеста
 
Хави узоқ йиллик дўсти “Барселона” учун ўзининг сўнги учрашувини ўтказганидан сўнг, шу сатрларни ўз ижтимоий тармоқларига жойлаштирган эди.
 "У билан нафақат майдонда балки ҳаётда ҳам бирга кўп ғалабалар ва кўплаб мағлубиятларни бошдан кечирганмиз. Унинг “Барселона”ни тарк этиши ҳақидаги хабар бугун ёки эртага эълон қилинишини таҳмин қилаётган бўлсамда, бунга ишониш қийин. Очиғи бутун ҳаётинг ўтган клубдан кетиш нақадар оғир эканлигини мен яхши ҳис этганим боис, Инестанинг кўнглидан нима ўтаётганини тасаввур қиляпман. Дўстим, сен футбол оламида ўз сўзингни айта олган футболчисан. Сен каби буюк футболчи билан бир жамоада тўп сурганимдан фахрланаман.
Бонус. Жалолиддин Машарипов

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўйинда “Ас-Саад” таркибида майдонга тушган Хави ўйиндан сўнг, журналистлар берган саволларга жавоб бериб ўтди. Қувонарлиси шундаки, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эъторф этилган ярим ҳимоячи ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповни алоҳида қайд этиб ўтишни унутмади.
"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Дастлабки 15 дақиқада яхши ўйнадик. "Пахтакор" жуда яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатди. Айниқса қанотларда яхши ҳаракат қилишди, чап қанотда ўйнаган вингери, Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатларини алоҳида такидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи бўлимда мураббий тактикани ўзгартирди ва ўйинни назорати бизг ўтди. Иккинчи таймда деярли бехато ўйнадик. Ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Бутун ўйинни оладиган бўлсак дурангни адолатли деб айта оламан"
 
Манба: Эсқуире
191   
Добавить комментарий
Ваше имя: *