Goal24.uz » Европа жамоалари » Павел Недвед Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогар клубларни айтди

Павел Недвед Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогар клубларни айтди

Автор: admin

«Ювентус» висе-президент Павел Недвед Европа чемпионлар лигаси қуръаси борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Қуръага кўра, агар туринликлар нимчорак финалда «Лион» тўсиғидан ўтишса, чорак финалда «Реал» — «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолибига қарши тўқнаш келишади.

«Аввало биз «Лион» тўсиғидан ўтишимиз керак. Кейин эса бизни қийин босқич кутиб турибди. Чорак финалда рақиб танлаш ҳамиша қийин. Чунки, бу босқичда кучсиз рақиб қолмайди.

«Реал» ва «Манчестер Сити» соврин учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қийин рақиб кутиб турибди», — деди Недвед УЙEФА матбуот хизматига берган интервюсида.

«Ювентус» нимчорак финал босқичининг дастлабки учрашувини сафарда ўтказиб, «Лион» 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. «Манчестер Сити» эса сафарда «Реал»ни мағлуб этди (2:1). Жавоб ўйинлари 7 август куни бўлиб ўтади.
Манба: спорт24.ру
189   
Добавить комментарий
Ваше имя: *