Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола «Манчестер Сити»дан дисквалификация олиб ташланишига ишонмоқда

Гвардиола «Манчестер Сити»дан дисквалификация олиб ташланишига ишонмоқда

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг Чемпионлар Лигаси кейинги мавсумида иштирок этишига ишоняпти.
«Ҳар бир мавсумнинг мақсади – Чемпионлар Лигасида иштирок этиб, ғолиб чиқишга интилиш. Гап душанба кунги судда нима бўлиши ҳақида кетмаяпти.
Клуб келтираётган далилларни кўрдим, ишончим комил, биз кейинги мавсумда ҳам мусобақада иштирок этамиз. Аммо ҳозирча кутиб турамиз. Суд қароридан кейин ўзим ёки клуб баёнот беради», – деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Манчестер Эвенинг Неwс.
Аввалроқ УEФА «Манчестер Сити»ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун 2 мавсумга еврокубоклардан четлатиб, 30 млн евро миқдорида жаримага тортган эди. Шундан сўнг, клуб Спорт арбитраж судига бу қарор устидан апелляция берди. 13 июл куни «Манчестер Сити»нинг шикояти кўриб чиқилади.
155   
Добавить комментарий
Ваше имя: *