Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Агуеро «Реал»га қарши ўйинда «Манчестер Сити»га ёрдам бера олмайди

Агуеро «Реал»га қарши ўйинда «Манчестер Сити»га ёрдам бера олмайди

Автор: admin

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуеро Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги «Реал»га қарши учрашувда майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда «шаҳарликлар» расмий сайти.
АПЛ доирасидаги «Бёрнли»га (5:0) қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган футболчининг оёқ мушаклари ёрилиши ташхиси қўйилганди. Маълум қилинишича, яқинда аргентиналик ҳужумчи оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказган. Энди машқларга киришиш учун бир ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. 
Маълумот учун, «Манчестер Сити» ва «Реал» ўртасидаги жавоб баҳси 7 август куни Манчестердаги стадионида ўтказилади. Мадриддаги дастлабки ўйин Гвардиола жамоасининг ғалабаси билан якунланган эди (2:1).
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *