Goal24.uz » Европа жамоалари » "Ювентус", "Барселона" ва "Ливерпул" бир футболчи учун курашади

"Ювентус", "Барселона" ва "Ливерпул" бир футболчи учун курашади

Автор: admin

У кимга насиб этади?
"Вулверхемптон" клуби вингери Адам Траоре фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Спорт Медиасет нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли испаниялик футболчини “Ювентус” ўз сафида кўрмоқчи. Бу борада туринликларга "Барселона" ва "Ливерпул" клублари рақобат кўрсатиши мумкин.
АПЛ клуби эса уни 80 млн эвродан камига сотмоқчи эмас. Аммо, унинг айни дамдаги трансфер нархи 25,5 млн эврони ташкил этади.
Траоре жорий мавсум “Вулверхемптон” сафида жами 48 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
198   
Добавить комментарий
Ваше имя: *