Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Лаутаро билан келишиб олди

«Барселона» Лаутаро билан келишиб олди

Автор: admin

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Барселона»га ўтиши мумкин.
ЭСПН хабарига кўра, каталонияликлар 22 ёшли аргентиналик билан оғзаки келишувга эришган. Энди «Барселона» «Интер»ни рози қилиши керак. Музокаралар давом этмоқда.
«Барселона» битимга футболчиларини қўшиб беришни истаяпти, аммо «Интер» фақат пулни афзал кўрмоқда.
Шу туфайли Мартинеснинг трансфери «Барселона»нинг ёзги сотувларига боғлиқ. Биринчи навбатда каталонияликлар Филиппе Коутинони сотиб, маблағ тўплашга ҳаракат қилмоқда. «Бавария»да ўйнаётган футболчининг ижара муддати августда якунига етади.
Шунингдек «Барселона» Нелсон Семеду ва Иван Ракитични ҳам сотишни истамоқда.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *