Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Месси, Роналду ва Левандовскидан ҳам яхшироқ натижага эришаётган ҳужумчи ҳақида биласизми?

Месси, Роналду ва Левандовскидан ҳам яхшироқ натижага эришаётган ҳужумчи ҳақида биласизми?

Автор: admin

У Бундеслига тўпураридан ҳам яхшироқ натижа қайл этди.
"Аталанта" ҳужумчиси Луис Муриел А Серия жорий мавсумида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этмоқда.
Футбол Италиа нашри маълумотига кўра, ҳужумчи Лионел Месси, Криштиану Роналду ва Роберт Левандовскидан ҳам яхшироқ натижа қайд этмоқда.
У майдонда ўтказган 1075 дақиқа ичида 17 та гол киритишни уддалади. Бу дегани у ҳар 63 дақиқада рақиблар дарвозабонини доғда қолдирмоқда.
Таққослаш учун Месси Ла Лига доирасида киритган 22 та голи учун 2609 дақиқа сарфляган, яъни Лео битта голини ўртача 118 дақиқада киритмоқда.
Бундеслига тўпурари Роберт Левандовски эса якунланган мавсумдаги 34 та голи учун 2761 дақиқа сарфлади, бу дегани полшали футболчи 81 дақиқа биттадан гол киритган.
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду киритган бир голи учун ўртача 92 дақиқа талаб қилинмоқда.
196   
Добавить комментарий
Ваше имя: *