Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига. “Реал” Бензема ва Асенсионинг голлари эвазига ғалаба қозонди

Ла Лига. “Реал” Бензема ва Асенсионинг голлари эвазига ғалаба қозонди

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси 10-июл, жума куни “Алавес”ни қабул қилди.
Учрашув кутилганидек тўлиқ майдон эгалари устунлигида ўтди. Карим Бензема 11-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширган ҳолда, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар иккинчи голни урди. Бенземанинг узатмасидан сўнг Марко Асенсио бўш қолган дарвозасини ишғол қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг “қаймоқранглилар”нинг очколари 80 тага етказиб олди ва мавсум тугашига уч тур қолган энг яқин таъқибчиси “Барселона”ни 4 очко ортда қолдирмоқда. “Алавес” (35) эса 17-поғонада қолди.
Ла Лига
35-тур баҳслари
10-июл, жума
“Реал Мадрид” — “Алавес” 2:0
Голлар: 1:0 – 11, пеналти Бензема, 2:0 – 50 Асенсио.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Варан, Милитао, Менди, Васкес, Кроос, Модрич (Валверде, 70), Асенсио (Винисиус Жуниор, 70), Каземиро (Браим Диас, 90), Родриго (Иско, 82), Бензема (Азар, 82).
“Алавес”: Роберто, Эли, Лагуардиа, Марин, Химо Наварро (Агиррегабириа, 23), Мендес (Сайнс, 68), Фейса (Маҳмуд, 55), Берк, Камараса, Лукас Перес (Риоха, 55), Хоселу (Родригес, 69).
Огоҳлантириш: Маҳмуд (83).
“Реал Соседад” — “Гранада” 2:3
Голлар: 0:1 – 21 Пуертас, 0:2 – 43 Солдадо, 1:2 – 47 Мерино, 2:2 – 83 Оярсабал, 2:3 – 88 Дуарте.
186   
Добавить комментарий
Ваше имя: *