Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити» «Реал» тўсиғидан ўта оладими? Гвардиола жавоб берди

«Манчестер Сити» «Реал» тўсиғидан ўта оладими? Гвардиола жавоб берди

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Реал»га қарши бўладиган ўз борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Ман Сити» жуфтлиги ғолиби чорак финалда «Ювентус» – «Лион» ғолиби билан тўқнаш келади.

«Биз «Реал»га қарши майдонга тушамиз. Агар биз ҳозирданоқ кейинги босқич ҳақида ўйласак, ушбу мусобақа қироли бўлган «Реал» бизни турнирдан чиқариб юборади. «Реал»ни мендан яхшироқ биладиган инсон бўлмаса керак.

Қуръа натижаларини кўрдим. Олдинда эса бизни «Брайтон»га қарши ўйин кутиб турибди. Шунингдек, Англия кубоги ярим финал босқичи доирасида «Арсенал»га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Шундан сўнг бизни яна 2та ўйин ва Англия кубогининг эҳтимолий финали кутиб турибди. Ана ундан кейин навбат «Реал»га келади. Ҳозирча хаёлим шу нарсалар билан банд», – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, ЙEЧЛ нимчорак финал босқичидаги дастлабки ўйинда «Манчестер Сити» меҳмонда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб ўйини 7-8 август кунлари бўлиб ўтади.
Манба: спортс.ру
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *