Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан: «Пеналтилар? Асосийси гол уриш, қандай киритилиши муҳим эмас»

Зидан: «Пеналтилар? Асосийси гол уриш, қандай киритилиши муҳим эмас»

Автор: admin

«Реал» бош мураббиийи Зинедин Зидан Ла Лига 35-тури доирасидаги «Алавес»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Чинданам кам гол ўтказаяпмиз. Шундай ўйнашда давом этишимиз керак. Бизда ажойиб спорт формасига кирган Куртуа бор. Кам гол ўтказишимизга унинг ҳиссаси катта.

Жамоада чарчоқ аломатлари борлигини сезмадим. Ҳужумда ҳам яхши ўйин намойиш этдик. Бензема биринчи бўлим якунида кучли зарбани қабул қилиб олди, шу боис боши бироз айланган бўлиши мумкин. Ҳозир ҳаммаси жойида.

Сўнгги уч ўйинда учта пеналти тепдик? Ҳакам пеналти белгиладими, демак бу пеналти. Ўша вазиятда Менди жуда яхши ўйнаганди ва ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлишди. Асосийси гол уриш, қандай киритилиши муҳим эмас», - дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда Марcа.

Маълумот учун, чемпионат якунига уч тур қолаётганда Мадрид клуби Каталония жамоаси билан орадаги фарқни 4та очкогача сақлаб келмоқда.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *