Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Манба: CАС УEФАнинг «Манчестер Сити»ни еврокубоклардан четлатиш қарорини бекор қилади

Манба: CАС УEФАнинг «Манчестер Сити»ни еврокубоклардан четлатиш қарорини бекор қилади

Автор: admin

Халқаро спорт арбитраж суди (CАС) УEФАнинг «Манчестер Сити»ни еврокубоклардан четлатиш борасидаги қарорини бекор қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ББC журналисти хабар берган.
«Кўринишидан, CАС «Манчестер Сити»ни УEФАнинг айбловларидан оқлайди. Катта эҳтимол қарор бекор қилинади. Ҳали ҳаммаси тасдиқланмаган, аниқ жавобни шанба ёки душанба куни оламиз», - дея ёзади ББC журналисти Иан Чизмен твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, УEФА феврал ойида олиб борилган текширувлар натижасида «Манчестер Сити» клубини молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун икки мавсумга четлатиб, 30 миллион евро жаримага тортган эди. УEФА қарори устидан март ойида спорт арбитраж судига мурожаат қилган Манчестер клубининг даъво аризаси кўриб чиқилиши коронавирус пандемияси сабабли чўзилаётган эди.
162   
Добавить комментарий
Ваше имя: *