Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Кики Сетен «Барселона»нинг «Валядолид»га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

Кики Сетен «Барселона»нинг «Валядолид»га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

Автор: admin

«Барселона» клуби Испания Ла Лига 36-тури доирасида 11 июл, шанба куни соат 22:30да сафарда «Валядолид»га қарши саф тортади.

«Кўк-анорранглилар» устози Кике Сетен ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ўтган турда қизил карточка олган 17 ёшли ҳужумчи Ансу Фати учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳимоячи Самюуел Умтити, ярим ҳимоячилар Френки де Ёнг, Артур ва ҳужумчи Усмон Дембеле ҳам қайдномадан жой олмаган.

Ўйин қайдномасига киритилган 18 нафар футболчи билан танишинг:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Нето;

Ҳимоячилар: Жерар Пике, Нелсон Семеду, Клеман Лангле, Хорди Алба, Роналд Араухо, Арнау, Хуниор Фирпо;

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Цехио Бускетс, Рикард Пуч, Артуро Видал, Серхи Роберто;

Ҳужумчилар: Лионел Месси, Мартин Брейтуейт, Антуан Гризманн, Луис Суарес.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *