Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” Зинедин Зидан қўл остида 500-голни урди. Француз бу натижани қайд этган клуб тарихидаги иккинчи мураббий

“Реал” Зинедин Зидан қўл остида 500-голни урди. Француз бу натижани қайд этган клуб тарихидаги иккинчи мураббий

Автор: admin

“Реал” Испания чемпионатининг 35-турида “Алавес”ни мағлубиУчрашувнинг 12-дақиқасида Карим Бензема ҳисобни очди. Бу Зинедин Зидан қўл остидаги “Реал” учун 500-гол бўлди.
Эътиборлиси, Зидан “Реал” бош мураббийлигига тайинланганидан сўнг илк голни ҳам Бензема (2016-йил “Депортиво”га) урганди.
Зидан қўл остида “Реал” ҳозирги кунга қадар жами 206 та расмий ўйин ўтказиб, 138 бор ғалаба қозонди, 26 марта мағлубиятга учради ва 42 та дуранг қайд этди.
Зидан “Реал” тарихида 500 голлик довонни забт этган иккинчи мураббийга айланди. Бу борада етакчи Мигел Мунёс ҳисобланади — 605 ўйинда 1226 та гол.
“Реал” Висенте дел Боске мураббийлиги даврида 246 ўйинда 490 та гол урган, Жозе Моуринё қўл остидаги 178 учрашувда эса 475 бор рақиблар дарвозаси ишғол этилган.
ятга учратди (2:0).
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *