Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Виллиан янги клубга ўтишга яқин

Виллиан янги клубга ўтишга яқин

Автор: admin

"Челси" ҳужумчиси Виллиан "Тоттенхем"га ўтишга яқин.
Хабарларга кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи "шпорлар" билан келишувга эришди.
"Челси" эса ўйинчига янги шартнома таклиф қилган, аммо томонлар келишувга эриша олишмаган ва форвард жамоадан эркин агент мақомида кетади.
Виллиан жорий мавсум "Челси" сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *