Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин

Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин

Автор: admin

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед» клубига ўтишга яқин, дея ёзмоқда Эхпресс.де.
Манбанинг хабар беришича, немис клуби ҳозирги молиявий ҳолатини яхшилаш учун «Манчестер Юнайтед» билан бир тўхтамга келишга тайёр. Дортмунд клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси сабабли 45 миллион евро зарар кўрганлиги сабабли янги мавсум олдидан маблағга эҳтиёжлик сезади. 
Санчонинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача белгиланган. Англиялик футболчининг ўзи ҳам Премер-лигада тўп суриш учун Бундеслига клубини тарк этмоқчи. 
Маълумот учун, Санчо жорий мавсумда жами 44 ўйинда 20та гол ва 20та голли узатмага муаллифлик қилган.
144   
Добавить комментарий
Ваше имя: *