Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Де Брюйне «Манчестер Сити»даги келажагидан хавотирда эмас

Де Брюйне «Манчестер Сити»даги келажагидан хавотирда эмас

Автор: admin

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне клуб келажагидан хавотирда, аммо ҳеч қаерга кетмоқчи эмас.
Даилй Маил хабарига кўра, «Сити»нинг еврокубоклардан 2 йилга четлатилиш эҳтимоли 29 ёшли футболчининг режаларига ўзгариш киритмайди. У «шаҳарликлар» таркибидаги фаолиятини давом эттирмоқчи.
Бу йили Кевин учинчи марта ота бўлади, у ўзини Манчестерда яхши ҳис қилмоқда ва кескин ўзгаришларни амалга оширмоқчи эмас.
«Манчестер Сити» тез орада де Брюйне билан янги шартнома бўйича музокара бошламоқчи. Амалдаги меҳнат битими 2023 йил ёзигача мўлжалланган.
Бу мавсумда белгиялик футболчи барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 19та голга ҳаммуаллифлик қилган.
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *