Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. Мусобақани тарк этган илк жамоа номи маълум бўлди

АПЛ. Мусобақани тарк этган илк жамоа номи маълум бўлди

Автор: admin

Англия чемпионатида 35-тур ўйинлари бошланди. Ўз майдонида «Вест Ҳем»ни қабул қилган «Норвич» 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Лондонликлар сафида барча голларга Майкл Антонио муаллифлик қилди.
Шу тариқа АПЛ тугашига 3 тур қолганида «Норвич» мусобақани тарк этадиган илк жамоага айланди. «Канарейкалар» 21 очко билан 20-поғонага жойлашган ва энди жамоада 17-ўриндаги «Уотфорд»ни қувиб ўтиш учун ҳеч қандай назарий имконият қолмади.
АПЛ. 35-тур
Норвич – Вест Ҳем 0:4
Голлар: Майкл Антонио (11, 45, 54, 74).
Норвич: Крул, Клозе, Ааронс, Годфри, Люис, Штиперманн (Кентуелл, 69), Буендиа (Рупп, 70), Эрнандес (Мартин, 70), Тетти, Вранчич (Маклин, 78), Пукки (Ида, 69).
Вест Ҳем: Фабиански, Крессуелл, Огбонна, Фредерикс, Диоп, Антонио (Аллер, 78), Райс, Форналс, Нобл (Уилшер, 77), Боуен, Соучек.
Огоҳлантириш: Штиперманн (33).
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *