Goal24.uz » Ўзбекистон » Сергей Лушан «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

Сергей Лушан «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

Автор: admin

11 июл куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
«Унда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этишди. 
Тадбирда сўзга чиққан Шуҳрат Рўзиев «Динамо» жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича сўз юритиб, жорий мавсумда вилоят раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан клуб олдига энг аввало Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганлиги, шу мақсадда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли мутахассис Сергей Лушан «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланганлигини эълон қилиб, Сергей Ивановични жамоага таништирди. Унга ёрдамчи мураббий сифатида Муҳитдин Ортиқов ёрдам беради.
Шундан сўнг, Сергей Лушан сўзга чиқиб, билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳамда янги жамоанинг ривожи учун бор куч ва тажрибасини ишга солишини айтиб ўтди.
«Динамо» ПФК бош директори Учқун Қобилов ҳам сўзга чиқаркан, вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари ҳамда самарқандлик минглаб мухлислар ишончини оқлаш учун янги бош мураббий билан бирга жамоа равнақи ва Суперлигага чиқиши учун бор куч ва имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.
Сергей Лушан олдига Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ва клуб ҳомийлари томонидан «Динамо» клубини Суперлигага олиб чиқиш, самарқандлик ёш футболчиларни кашф этиб, катта футболга қадам қўйишга кўмаклашиш каби мақсад ва вазифалар қўйилганлиги маълум қилинди.
 
Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ёрқин фаолияти билан ўзбек футболининг бугунги кундаги ёрқин вакиллари Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акромжон Комилов ва яна бир қатор номларнинг кашф этилишига муносиб ҳисса қўшган Сергей Ивановичнинг Самарқанд футболидан ҳам янги номлар чиқаришига ишониб, мураббийнинг бошланаётган янги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 47 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби бўлганди. Сергей Лушан 2019 йилнинг апрел ойида Самарқанддаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейин истеъфога чиққанди.
222   
Добавить комментарий
Ваше имя: *