Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «Уотфорд» Динининг пеналтили дубли эвазига ғалаба қозониб, лигада қолиш имкониятини оширди

АПЛ. «Уотфорд» Динининг пеналтили дубли эвазига ғалаба қозониб, лигада қолиш имкониятини оширди

Автор: admin

АПЛда 35-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўз майдонида «Нюкасл»ни қабул қилган «Уотфорд» характер кўрсатди ва биринчи бўлимдан кейин ҳисобда ортда бораётиб ғалабани илиб кетди. «Уотфорд» сардори Трой Дини пеналтидан иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Ғалабадан кейин 17-ўриндаги «Уотфорд»нинг очколари сони 34тага етди ва жамоа лигада қолиш имкониятларини оширди. 18-ўриндаги «Борнмут» ҳисобида 28 очко бор ва Эдди Хау жамоаси 35-тур ўйинини «Лестер»га қарши ўтказади. Ҳали 35-турда майдонга тушмаган ва 19-ўринда бораётган «Астон Вилла» ҳисобида эса 27 очко бор. 20-ўриндаги «Норвич» АПЛни тарк этган илк жамоага айланди.
АПЛ. 35-тур
Уотфорд – Нюкасл 2:1
Голлар: Дини (52, пеналти, 82, пеналти) – Гейл (23).
Уотфорд: Фостер, Кабаселе, Фемения, Доусон, Мазина, Дукуре, Капу, Хюз, Сарр, Дини (Клеверли, 85), Уелбек (Грей, 90).
Нюкасл: Дубравка, Ласселс (Лазаро, 87), Фернандес, Роуз (Крафт, 79), Шер, Ритчи (Жоелинтон, 72), Сен-Максимен, Алмирон, Шелви, Манкило, Гейл (Бенталеб, 78).
Огоҳлантиришлар: Ласселс (45), Манкило (63), Фернандес (77), Шер (84), Хюз (90).
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *