Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барса” қайта қурилади: Кетма-кет ёш футболчилар трансфер қилинмоқда

“Барса” қайта қурилади: Кетма-кет ёш футболчилар трансфер қилинмоқда

Автор: admin

Жамоа келажак учун янгиланмоқда
“Барселона” таркибини ёшартиришга тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда каталонияликлар жамоадаги ёш ўйинчиларни катта суммага ҳам сотмаяпти. Қолаверса, уларнинг ёнига бошқа клубларда тарбияланаётган вундеркиндларни харид қилмоқда.
Бу гал “Барселона” раҳбарияти “Сан-Паулу”  ҳужумчиси Густаво Майяни олишга қарор қилди. Келишувга кўра, каталонияликлар 19 ёшли футболчи учун 15 июлга қадар 1 миллион эвро ўтказиб беради. Яна 3,5 миллион эвро миқдоридаги маблағ бўлиб тўланади.
Шунингдек, “Барселона” Майяни трансферида имтиёзга эга бўлиш учун ўтган йили “Сан-Паулу”га 1 миллион эвро берган эди. Майя шу пайтга қадар “Сан-Паулу”нинг асосий таркибида майдонга тушмаган.
“Барселона” эса бу футболчидан олдин “Раё Валекано”нинг 16 ёшли футболчиси Фабиан Лутстсини қўлга киритган эди.
190   
Добавить комментарий
Ваше имя: *