Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. “Челси” сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

АПЛ. “Челси” сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Автор: admin

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 35-турида “Челси” 11-июл, шанба куни “Шеффилд Юнайтед” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Девид Макголдрик майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб Оливер Макберни орадаги фарқни оширди.
Иккинчи бўлимда шеффилдликлар яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди: 77-дақиқада Макголдрик дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Шеффилд Юнайтед” очколарини 54 тага етказиб олди ва 6-ўринга кўтарилди. “Челси” (60) ҳозирча 3-поғонада қолмоқда, бироқ “Лестер” ва “Манчестер Юнайтед” ушбу турда ғалабага эришадиган бўлса, лондонликлар 5-ўринга тушиб кетади
АПЛ
35-тур баҳси
11-июл, шанба
“Шеффилд Юнайтед” — “Челси” 3:0
Голлар: 1:0 – 18 Макголдрик, 2:0 – 33 Макберни, 3:0 – 77 Макголдрик.
“Шеффилд Юнайтед”: Ҳендерсон, Стивенс, Иган, Башем (Жагелка, 68), Болдок, Берге (Ландстрем, 63), Норвуд, Осборн, ЎКоннелл, Макберни (Муссе, 63), Макголдрик.
“Челси”: Аррисабалага, Аспиликуета, Зума, Жеймс (Ҳадсон-Одои, 75), Кристенсен (Рюдигер, 46), Баркли (Лофтус-Чик, 78), Жоржинё, Пулишич (Жиру, 66), Маунт (Алонсо, 46), Виллиан, Абраҳам.
Огоҳлантириш: Болдок (3).
192   
Добавить комментарий
Ваше имя: *