Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Дембеле "Барселона"га қимматга тушди

Дембеле "Барселона"га қимматга тушди

Автор: admin

"Боруссия" ҳамон фойда олмоқда.
Ярим ҳимоячи Усмон Дембеленинг "Боруссия"дан "Барселона"га трансфери шартларидан навбатдагиси маълум бўлди.
Унга кўра, Каталония клуби дортмундликларга франтсузнинг трансфери учун яна 20 миллион эвро тўлаб беради, дея хабар бермоқда Билд нашри.
Дембеленинг "Боруссия"дан кўчиб ўтиши "Барселона"га 105+40 миллион эврога тушган. Дастлабки тўлов амалга оширилганидан сўнг, хавбек "кўк анор-ранглилар" сафида 50 та ўйин ўтказиб бўлди ва бунинг ортидан Дортмунд клуби 20 миллион эвро бонус суммасини қабул қилиб олди.
Энди қолган 20 миллион эвро немис клубига франтсузнинг кейинги сотувидан ўтказиб берилади.
Айни дамда каталонияликлар Дембелени 80 миллион эврога сотишга тайёр. Юқоридаги келишувга биноан, бу трансфер ортидан "Барселона"га  бор-йўғи 60 миллион эвро тегади.
175   
Добавить комментарий
Ваше имя: *