Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси Ла лига тарихида бундай натижа қайд этган илк футболчига айланди

Месси Ла лига тарихида бундай натижа қайд этган илк футболчига айланди

Автор: admin

Испания чемпионатининг 36-тури доирасида «Барселона» сафарда «Валядолид» меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Каталонияликлар учрашувдаги ягона голни 15-дақиқада уришди. Мессининг узатмасидан кейин Артуро Видал рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу голли узатма аргентиналик футболчи учун Ла лиганинг жорий мавсумидаги йигирманчиси бўлди. Эслатиб ўтамиз, Месси 22та гол билан Примеро тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

"Сқуаwка" тарқатган хабарга кўра, Месси бир мавсумда камида 20та гол урган ва камида 20та голга ассистентлик қилган Ла лига тарихидаги илк футболчига айланди.

Агар Европа топ-5 чемпионатлари (АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига, Лига 1)ни олиб қарайдиган бўлса, 21-асрда фақатгина Терри Анри шундай натижани қайд этган. Францийалик футболчи 2002/03 йилги мавсумда «Арсенал» сафида 24та гол уриб, 20та голга узатма берган.
Манба: спорт24.ру
188   
Добавить комментарий
Ваше имя: *