Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. “Манчестер Сити” 5 та гол уриб ғалаба қозонди, Раҳим Стерлингдан ҳет-трик

АПЛ. “Манчестер Сити” 5 та гол уриб ғалаба қозонди, Раҳим Стерлингдан ҳет-трик

Автор: admin

Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 35-турида “Манчестер Сити” 11-июл, шанба куни “Брайтон” майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Раҳим Стерлинг меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим якунида Габриел Жезус “шаҳарликлар”нинг иккинчи голини урди.
Танаффусдан сўнг “Манчестер Сити” яна учта тўп киритишга муваффақ бўлди. Стерлинг яна иккита гол уриб, ҳет-трик қайд этган бўлса, Бернарду Силва ҳам ўз ҳисобига гол ёзидириб қўйди.
“Манчестер Сити” Премер Лига мусобақа жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Пеп Гвардиола шогирдлари ҳисобида 72 очко бор. “Брайтон” (36) эса 15-поғонага жойлашган
АПЛ
35-тур баҳси
11-июл, шанба
“Брайтон” — “Манчестер Сити” 0:5
Голлар: 0:1 – 21 Стерлинг, 0:2 – 44 Габриел Жезус, 0:3 – 53 Стерлинг, 0:4 – 56 Бернарду Силва, 0:5 – 81 Стерлинг.
“Брайтон”: Раян, Данк, Бернардо, Монтойя (Лемпти, 59), Уебстер, Биссума, Гросс (Бёрн, 78), Муй, Проппер (Стивенс, 59), Троссард (Жаҳонбахш, 70), Коннолли (Мопе, 59).
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Менди (Зинченко, 64), Уокер, Эрик Гарсия (Стоунз, 72), Ляпорт, Бернарду Силва, Родри Эрнандес (Фернандинё, 72), Стерлинг, де Брюйне (Силва, 64), Маҳрез, Габриел Жезус (Фоден, 63).
Огоҳлантиришлар: Биссума (83).
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *