Goal24.uz » Transfer » Лаутаро “Барса”га ўтади, бироқ…

Лаутаро “Барса”га ўтади, бироқ…

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Ёвич трендда!

 Испаниянинг “Реал Мадри” клуби ҳужумчиси Лука Ёвич учун кураш тобора авжига чиқмоқда.
Яқиндагина “Лестер” жамоаси томонидан расман таклиф юборилган футболчи билан эндиликда “Челси” ҳам жиддий қизиқиб қолди.
АС нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби Тимо Вернер билан олдинги чизиқда айнан Лука Ёвични кўришни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз футболчининг ўзи ҳам тезроқ Мадридни тарк этиш ниятида ва аллақачон инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборган.
Лаутаро “Барса”га ўтади, бироқ…

 Таниқли “ДаилМаил”нинг маълум қилишича, “Барселона” Лаутаро Мартинесни қўлга киритишдан воз кечмаяпти.
Манбанинг маълум қилишича, эндиликда Каталония клуби Филиппе Коутинёни сотсагина Лаутарони ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда “Барселонаъ Коутинёнинг трансферини сотиб олишга қодир жамоа излашни бошлаб юборди.
“Интер” трансферларга киришадими?

 Миланнинг “Интер” клуби ёзда катта транфер компаниясини амалга оширмоқчи.
“Ле Газзета Делла Спорт” нашрининг маълум қилишича, жамоа мураббийи “Антонио Конте” клуб раҳбарларидан келаси мавсумда жамоани кучайтириш мақсадида 180 миллион евро ажратишини талаб қилган.
Манбанинг маълум қилишича, Антонио Конте “Ювентус” билан рақобатлаша оладига жамоа тузишни истамоқда.
ПСЖ ҳимоячи изламоқда
 
Париж клуби жамоани тарк этган Томас Менени ўрнини тўлдириш учун янги қанот ҳимоячиси изламоқда.
“Фоот мерcато” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида “Лион” клуби қанот ҳимоячиси Лео Дюбула турибди.
Манбанинг маълум қилишича, “Лион” ўз футболчисини сотмоқчи эмас, бироқ 40 миллион ерво эвазига Дюбулани қўйиб юбориши мумкин.
Лингарда иккита вариант бор

 Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкин.
“Ливерпоол Элчо”нинг маълум қилишича, “қизил иблислар” ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи эмас. Шу сабабли 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи билан “Эвертон” ва “Вест Ҳем” клублари жиддий қизиқиб қолган.
311   
Добавить комментарий
Ваше имя: *