Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Наполи” ва “Милан” тўқнашувида жанговар дуранг қайд этилди

А Серия. “Наполи” ва “Милан” тўқнашувида жанговар дуранг қайд этилди

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида “Наполи” 12-июл, якшанба куни “Милан”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Тео Эрнандес миланликларни олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 34-дақиқада Жованни ди Лоренсонинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. 60-дақиқада Дрис Мертенс неаполликларнинг иккинчи голини урди. Бироқ кўп ўтмай меҳмонлар пеналти ишлаб олди ва 11 метрлик жарима зарбасини Франк Киссие аниқ бажарди.
Ушбу натижадан сўнг “Наполи” 52 очко билан 6-ўринда қолди. “Милан” (50) эса 7-поғонада бормоқда.
Женнаро Гаттузо шогирдлари кейинги турда “Болоня” майдонига сафар қилади. Милан шаҳри жамоаси эса “Парма”ни меҳмон қилади
А Серия
32-тур баҳслари
12-июл, якшанба
“Наполи” — “Милан” 2:2
Голлар: 0:1 – 20 Тео, 1:1 – 34 Ди Лоренсо, 2:1 – 60 Мертенс, 2:2 – 73, пеналти Кессие.
“Наполи”: Оспина, Ди Лоренсо, Кулибали, Мариу Руй, Максимович, Зелински, Фабиан Руис (Демме, 65), Инсине (Лосано, 74), Лоботка (Элмаз, 65), Калехон (Политано, 84), Мертенс (Милик, 74).
“Милан”: Доннарумма, Романёли, Тео, Конти, Кер, Чалхонўғлу (Бонавентура, 61), Лукас Пакета (Салемакерс, 46), Беннасер, Кессие, Ибрагимович (Рафаел Леау, 61), Ребич (Крунич, 88).
Огоҳлантиришлар: Ди Лоренсо (9), Мариу Руй (30), Тео (75), Конти (77), Салемакерс (85).
Четлатиш: Салемакерс (87).
“Женоа” — СПАЛ 2:0
Голлар: 1:0 – 24 Пандев, 2:0 – 54 Шене.
“Фиорентина” — “Верона” 1:1
Голлар: 0:1 – 18 Фараони, 1:1 – 90+6 Кутроне.
“Каляри” — “Лечче” 0:0
“Парма” — “Болоня” 2:2
Голлар: 0:1 – 3 Ларангейра, 0:2 – 16 Сориано, 1:2 – 90+3 Куртич, 2:2 – 90+5 Инглезе.
“Удинезе” — “Сампдория” 1:3
Голлар: 1:0 – 37 Лазаня, 1:1 – 45 Куалярелла, 1:2 – 84 Бонатссоли, 1:3 – 90 Габбядини.
187   
Добавить комментарий
Ваше имя: *