Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. Пеналти, автогол, четлатиш - аутсайдер «Лестер» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

АПЛ. Пеналти, автогол, четлатиш - аутсайдер «Лестер» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси 35-тури доирасида турнир жадвали аутсайдерларидан бири «Борнумут» пешқадамлардан бири «Лестер» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 23-дақиқасида Варди ўз голи билан меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқарган бўлса-да, 66-дақиқага келиб мезбонлар вакили Станислас пеналтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Орадан бир дақиқа ўтмай, дарвозабон ва ҳимоячиларнинг навбатдаги қўпол хатоси Соланкенинг голи билан якунланди – 2:1.
Ўтказиб юборилган голдан кейин лестерликлар ҳимоячиси Суюнжу ўзини боса олмай, тўпни олиб кетмоқчи бўлган рақиб футболчисига қўполлик қилиб, кутилмаганда майдондан четлатилди.
Икки дақиқада иккита гол қўйиб юбориб, устига-устак бир киши кам бўлиб қолган Рожерс шогирдларига буёғига ҳавас қилиб бўлмасди. 83-дақиқада кучли зарба Эвансга тегиб, фарқ иккитага ошган бўлса, 87-дақиқада Соланке «Борнмут»нинг йирик ғалабасини расмийлаштирди – 4:1.
Ушбу ғалабадан кейин 19-ўриндаги «Борнмут» 31 очко билан 18-ўринга чиқиб олган бўлса, 59 очко билан 4-ўринда бораётган «Лестер» эса ҳозирча ўз ўрнида қолди. Душанба куни турнинг сўнгги ўйинида «МЮ» «Саутҳемптон»ни мағлуб этса, «Челси» ва «Лестер»ни ортда қолдириб, 3-ўринга чиқиб олади.
АПЛ. 35-тур. 12 июл
Борнмут – Лестер 4:1
Голлар: 0:1 – 23 Варди, 1:1 – 66, пеналти Станислас, 2:1 – 67 Соланке, 3:1 – 83, автогол Эванс, 4:1 – 87 Соланке.
Борнмут – Ремсдейл, Келли, Стейси, Аке (Кук, 40), Рико, Гослинг (Биллинг, 46), Брукс (Кук, 81), Лерма, Данджума (Станислас, 46), Уилсон (Серриж, 90), Соланке.
Лестер – Шмейхел, Суюнжу, Эванс, Фукс, Джастин, Тилеманс, Олбрайтон (Беннетт, 16), Ндиди, Перес (Барнс, 71), Иҳеаначо (Прат, 46), Варди.
Четлатиш: Суюнжу (68).
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *