Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Контенинг истеъфоси «Интер» учун жуда қимматга тушади

Контенинг истеъфоси «Интер» учун жуда қимматга тушади

Автор: admin

«Интер», агар, бош мураббий Антонио Контени истеъфога чиқарадиган бўлса, клуб қанча миқдорда компенсасия тўлаши маълум бўлди.
Италиянинг "Cорриере делло Спорт" газетаси тарқатган хабарга кўра, мутахассис ва унинг мураббийлар штаби билан муддатидан аввал шартноманинг бекор қилиниши "нерадзурри" учун 150 миллионов еврога тушади.
Ҳозирда Конте Италия чемпионатида энг кўп маош оладиган мураббий ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 12 миллион еврога тенг. Италиялик мутахассиснинг миланликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.
«Интер» А серия жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Ювентус»дан 11 очко ортда қолмоқда. Конте ўтган йилнинг май ойида «Интер» билан шартнома имзолаган эди.
Манба: спорт24.ру
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *