Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зинедин Зидан “Реал”нинг “Гранада”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

Зинедин Зидан “Реал”нинг “Гранада”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

Автор: admin

Мадриднинг “Реал” клуби Испания Ла Лигасининг 36-тури доирасида Тошкент вақти билан 13-июлдан 14-июлга ўтар кечаси, соат 01:00 да сафарда “Гранада” билан куч синашади.

“Қаймоқранглилар” бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Учрашув қайдномасига тўпиғидаги жароҳати сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган Эден Азар, шунингдек, сариқ карточкалари сабаб ўтган турда майдонга туша олмаган Серхио Рамос киритилган.
Ярим ҳимоячи Хамес Родригес эса яна бир бор Зиданнинг режаларидан четда қолган.
Ўйин қайдномасига киритилган 23 нафар футболчи билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Алфонс Ареоля, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Дани Карвахал, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Ферлан Менди, Рафаел Варан, Хави Эрнандес, Мигел Гутеррес.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Валверде, Иско.
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Гарет Бейл, Лукас Васкес, Марко Асенсио, Браим Диас, Винисиус Жуниор,
Родриго Гоес.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *