Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Хави барибир “Барселона”ни бошқаради

Хави барибир “Барселона”ни бошқаради

Автор: admin

Хави ҳам бунга қарши эмас
“Барселона президенти Хосеп Бартомеу жамоанинг собиқ юлдузи Хавининг мураббийлиги борасида фикр билдирди.
- Эртами, кечми Хави барибир “Барселона”ни бошқаради. Аммо айни пайтда биз мураббий қидирмаяпмиз. Ҳозир жамоани Сетен бошқармоқда ва августда “Наполи”ни энгиб, Лиссабонга йўл олиши керак, - деди Бартомеу.
Хави “Барселона” тарбияланган ва жамоада 17 йил тўп сурган. Фаолиятини якунлашдан олдин тўрт йил “Ас-Садд” клубида ўйнади ва айни пайтда ушбу жамоани бошқармоқда. Хави “Ас-Садд” бош мураббийи сифатида Қатар кубогини қўлга киритди.
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *