Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Мақола. "Манчестер Сити"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

Мақола. "Манчестер Сити"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

Автор: admin

Бугун Пеп Гвардиола жамоаси ҳимоясини "тинтув қиламиз".
2019-20 йилги мавсум Пеп Гвардиола хоҳлаганидек ўтмаяпти. Бир нечта ажойиб ўйинларга ("Ливерпул"дан қақшатқич мағлубият, албатта чемпионлик ҳал бўлгандан кейин йирик ҳисобда ютган бўлса-да) қарамай, унинг жамоаси қоқилишни давом эттирди ва "Норвич", "бўрилар" ва "Тоттенхем"дан мағлубиятга учраш, муаммолар этарли эканлигини аниқ кўрсатиб бермоқда, айниқса, ҳимояда.
Каталониялик мутахассис мавсум бошида марказий ҳимояга Фернандино ва Эрик Гарсияни қўйди, улар жамоадан кетган Венсан Компанининг ўрнини тўлдиришлари лозим эди. Афсуски, ҳеч қандай самара кузатилмади. Бундан ташқари, Эмерик Ляпорт жароҳат олди, Жон Стоунз ва Николас Отаменди доимий равишда хато қилишди.
Агар "шаҳарликлар" мамлакатнинг энг кучли клуби мақомини олишга умид билдиришса, таркибни – айниқса, ҳимояни кучайтиришларига тўғри келади. Хўш, улар кимни сотиб олишлари керак?
Қуйида "Манчестер Сити" сотиб олиши мумкин бўлган 5 та марказий ҳимоячини тақдим этамиз:

5. Давид Алаба
Лерой Сане кутилганидек, "Бавария"га ўтди ва унинг кетишидан топилган пуллар немис клубларидан ўйинчи жалб қилиш учун ишлатилиши мумкин. Масалан, Давид Алаба учун. Гвардиола уни яхши танийди: 28 ёшли австриялик ҳатто, Пеп "Бавария"да ишлаган чоғда марказий ҳимоячи сифатида ҳам ҳаракат қилган.

Олдин "Бавария" Сане билан келишувга эришган тақдирда, "Сити" уни Алабага алмаштиришга ҳаракат қилишини айтгандик, аммо бундай бўлмади, бу эса ушбу трансфер амалга ошиши имкониятини пасайтирди. Афсуски, шундай. Ақлли, интизомли ва ўз кучига ишонган, дадил ҳимоячи "шаҳарликлар"га жуда мос келган бўларди.

4. Рубен Диаш
"Бенфика" марказий ҳимоячиси ҳар бир жамоани қизиқтириб қўйган ва португалияликлар у учун 90 миллион эвро сўрашяпти. Аввалроқ, Рубенга "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан таклиф тушган, уларни тушуниш мумкин: 23 ёшли португалиялик узоқ вақтдан бери Суперлигада ўйнаб келади ва ҳар қандай жамоани ўз ортидан эргаштира олади. "Бенфика"га келсак, клуб ҳар доим ўз иқтидорларини катта фойда билан "пуллаган": Эдерсон, Раул Хименес, Жоау Фелиш ва Нелсон Семеду шулар жумласидан.

Диаш ўнг оёқда ўйнашни афзал кўради. Агар қолдирилмаганида, Эвро-2020да уни кўришимиз мумкин эди. У моҳирлик билан рақибдан тўпни олиб қўяди ва иккиланишларсиз "подкат" ташлайди. Диаш тажовузкор футболчи бўлгани билан доим ҳам карточка олавермайди. Бундан ташқари, Рубен пас беришда устаси фаранг, эҳтимол, Ляпорт учун идеал жуфтлик. Асосий муаммо – нархи қиммат эканлиги.

3. Чаглар Суюнжу
Премер-лигада Чаглар Суюнжу даражасидаги футболчи турганда, сиз АПЛдан ташқарига қарамаслигингиз керак, аслида.
Турк Брендан Рожерс жамоасига катта тасир кўрсатди, Жонни Эванс билан ҳам яхши ўйнаб кетди – буни ким башорат қилиши мумкин эди? 
"Фрайбург" собиқ футболчиси "Лестер"да пайдо бўлгач, ҳеч ким ундан нимани кутишни билмасди. У Гарри Магуайрни алмаштириши керак эди ва буни эплади.

"Тулкилар" Суюнжунинг шарофати билан мавсумнинг катта қисмини ажойиб ўтказишди, аммо агар Пеп қўнғироқ қилса, уни "Лестер"да ушлаб туришлари даргумон. У 24 ёшда – ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳозирча Чаглар учун 40 миллион фунт сўрашмоқда. Менимча, бу айни пайтда уни сотиб олиш учун жуда яхши сумма.

2. Калиду Кулибали
Калиду Кулибали учун курашда биринчи ўринда айнан "шаҳарликлар" турганлиги кўп манбаларда такидланмоқда. Сенегаллик оғир кунларни бошдан кечираётган "Наполи"ни тарк этиши мумкин, аммо у ўзи учун қайси клубни танлаши керак? У замонавий футболнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири эканлигини инобатга олсак, ҳамма ҳам уни осонликча қўлга кирита олмайди.
Калиду Кулибали 28 ёшда – у ушбу рўйхатда келтирилганларга қараганда анча тажрибали. Кулибали шубҳасиз, Винсент Компанининг ўрнини эгаллай олиши мумкин бўлганлар орасида этакчи.

Кулибали Гвардиола ҳимоячидан кутадиган барча фазилатларга эга. У этакчи ва ассистент, кўпинча, голлар ҳам уриб туради. "Сити" у билан стандартларни муваффақиятли якунлаш бўйича янада кучайиши мумкин. Сенегаллик "Сити"ни янги босқичга олиб чиқишга қодир, ўз ўрнида Гвардиола ҳам Кулибалини янада кучли ўйинчига айлантириши мумкин. Битта муаммо: "Сити"нинг Чемпионлар Лигасида ўйнамаслик эҳтимоли мавжудлиги.

1. Милан Шкриняр
"Манчестер Сити"нинг ҳар қандай мухлиси хоҳлайдиган трансфер Шкринярдир. Словак сўнгги йилларда катта ўсишга эришди ва ҳақиқий юлдузга айланди.
Кучли марказий ҳимоячига муҳтож бўлган "Сити" бундан яхшироқ вариантни топиши қийин. 25 ёшли Шкриняр Гвардиола тактикасига ҳар томонлама мос: иккинчи қаватда ало даражада ўйнайди, барча тактикаларга мослаша олади ва узатмаларда ҳам чакки эмас. 

Кучли, ўзига ишонган ва қатиятли ҳимоячи шунчаки “шаҳарликлар" учун "яратилган". Унинг ягона камчилиги – тезлиги пастлиги. Аммо бу унчалик муҳим эмас, чунки у доим тўғри позиcия танлаш ва қаерда пайдо бўлишни билади.
Афсуски, Шкринярнинг амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди, шунинг учун буёғи қимматга тушиши мумкин.
178   
Добавить комментарий
Ваше имя: *