Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Тоттенҳем» футболчисининг акасини отиб кетишди

«Тоттенҳем» футболчисининг акасини отиб кетишди

Автор: admin

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ҳимоячиси Серж Оренинг акаси Кристофер Оре қотиллик қурбони бўлди. 
Ле Поинт & Эуропе 1 хабарига кўра, Кристоферни бугун, душанба куни саҳарлаб Францийанинг Тулуза шаҳридаги тунги клуб рўпарасида отиб кетишган. 
Қайд этилишича, ўқ Оренинг қорин қисмига отилган. Кристофер зудлик билан шифохонага етказилган бўлса-да, оғир тан жароҳати олгани сабабли шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмадилар.
Қотилликни амалга оширган жиноятчилар воқеа жойидан яширинган. Францийада жиноятчиларни топиш бўйича қидирув ишлари бошланган.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *