Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Суд қарори эълон қилинди: «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасида ўйнайди!

Суд қарори эълон қилинди: «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасида ўйнайди!

Автор: admin

Спорт арбитраж суди «Манчестер Сити» клубининг апеллясиясини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилди. Шу боис, "шаҳарликлар" келаси мавсумда Европа чемпионлар лигасида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, «Ман Сити» молиявий ҳалол ўйин қоидасини бузгани учун УEФА феврал ойида клубни икки йилга еврокубоклардан четлатиш ва 30 миллион евро миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилган эди. "Сити" мазкур қарор юзасидан CАСа апеллясия киритган эди.
Суд клубни еврокубоклардан четлатиш ҳақидаги қарорни бекор қилиб, жарима миқдорини қисқартирди. Клуб энди 10 миллион евро жарима билан қутулади.
Манба: спортс.ру
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *