Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зинедин Зидан: “Реал” ҳақида барча ўз фикрини билдиради, чунки бу тарихдаги энг аҳамиятли клуб ва бу ҳеч қачон ўзгармайди

Зинедин Зидан: “Реал” ҳақида барча ўз фикрини билдиради, чунки бу тарихдаги энг аҳамиятли клуб ва бу ҳеч қачон ўзгармайди

Автор: admin

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг мавсумдаги сўнгги ўйинлари ҳақида гапирди.
“Бизга бирор нарсанинг етишмаётганига келсак, бу гаплар мени безовта қилмайди, ҳайратлантирмайди. Бу ҳар доимги гаплар. “Реал” ҳар бир ўйин ва машғулотда нимага қодир эканлигини исботламоқда. Биз буни намойиш этишимиз керак. Ҳамма “Реал” ҳақида ўз фикрини билдиради, чунки бу тарихдаги энг аҳамиятли клуб ва бу ҳеч қачон ўзгармайди.
Бизнинг мақсадимиз – Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси. Биз бу учун курашмоқдамиз, лекин буни олдиндан муҳокама қилишдан ҳеч қандай наф йўқ.
Олдинда бизни 3 ўйин билан ҳал қилувчи ҳафта кутмоқда. Энг мураккаб ўйинлар, шу билан энг муҳими ҳам. Ҳар бир клуб ўз мақсади сари интилади, биз бор кучимизни эртанги ўйинга йўналтиришни истаймиз”, – дейди Зидан.
35-турдан кейин “Реал” 80 очко билан мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. “Барселона”нинг ҳисобида эса 36-турдан кейин 79 очко бор. Мадрид клуби 36-тур учрашувини Тошкент вақти билан 13-июлдан 14-июлга ўтар кечаси соат 01:00 да сафарда “Гранада”га қарши ўтказади.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *