Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛда 5-ўринни эгаллаган жамоа Чемпионлар Лигасига чиқмайди

АПЛда 5-ўринни эгаллаган жамоа Чемпионлар Лигасига чиқмайди

Автор: admin

Спорт арбитраж судининг (CАС) «Манчестер Сити» клуби иши бўйича чиқарган қарори Англия Премер-Лигаси клублари орасида Чемпионлар Лигаси йўлланмалари тақсимотига таъсир кўрсатди.
УEФА баҳорда «шаҳарликлар»ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузган деб топиб, еврокубоклардан 2 мавсумга четлатиб, 30 млн евро миқдорида жаримага тортган эди. Натижада, Англия Премер-Лигаси жадвалида 5-ўринни эгаллаган клуб ҳам Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлиши мумкин эди.
CАС УEФА қарорини бекор қилганидан сўнг, тақсимот ўзгармайдиган, яъни, дастлабки 4та клуб Чемпионлар Лигасига, 5-ўрин эгаси эса Европа Лигасига чиқадиган бўлди.
АПЛ 35 туридан кейин юқори тўртликдан «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Лестер Сити» клублари жой олган. 5-ўринда «Манчестер Юнайтед» бормоқда.
183   
Добавить комментарий
Ваше имя: *