Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Ливерпул» учун қай бир трансфер муҳим?

«Ливерпул» учун қай бир трансфер муҳим?

Автор: admin

Гоал24.уз 30 йиллик танаффусдан сўнг, АПЛ тахтига чиққан “Ливерпул” жамоасининг амалга ошириши кутилаётган трансфери борасида фикр алмашади.
Тиаго Алкантаранинг “Ливерпул” жамоасига ўтиши борасидаги миш-мишлар шу даражфда кўпайиб кетдики, ҳатто немис жамоаси президенти Карл-Ҳайнс Румменигге ҳам расмий баёнот билан чиқишга мажбур бўлди.
“Биз билан ҳозирча “Ливерпул” алоқага чиққани йўқ. Агар Тиагонинг ўзи бошқа жамоага ўтишни истаса, музокаралар олиб боришимизга тўғри келади. У фаолияти сўнггида ўзини янги чемпионатда синаб кўришни истамоқда. Биз унинг кетишига розимиз, бироқ текинга эмас! Буниси аниқ!”
Дарҳақиқат, “Бавария” испаниялик футболчини текинга қўйиб юбормоқчи эмас. У билан ўртадаги шартнома 2021-йилда ўз якунига етишини инобатга олсак, ёзда уни сотиб юбориш учун энг қуллай палла. Кейинроқ барча клублар Алкантарани текинга қўлга киритиш пайида бўлиб қолади. Яқиндагина Клоппнинг ўзи ҳам ярим ҳимоячининг ўйинларидан завқ олишини расман маълум қилди. Ҳозирча томонлар қизиқишни оширишга ҳаракат қилмоқда.
Тиагонинг “жокер” қартаси борми? Бор бўлса у нимада?
Тиагони “Бавария”да тактик сиқиб қўйишди. Аввалроқ қаҳрамонимиз майдон марказида эркин тўп тепган бўлса, эндиликда ундан сўнгги пасни Киммих ва Мюллер тортиб олмоқда. Қўшимчасига, бугунги “Бавария” учун Алкантара қора ишларни бажарувчи таянч ярим ҳимоячиси сифатида керак холос. Шундай бўлсада, Тиаго ўзига юклатилган вазифани муносиб уддалмоқда. У яккакурашларда ғолиб чиқиш борасида жамоада Алфонсо Девисдан кейинги ўринда бормоқда. Соддароқ қилиб айтганда, иккинчи Хави деб тахмин қилинган испан аллақачон “Бускетс” айланиб қолди. Шунингдек, унинг ўйин услуби Хаби Алонсони ҳам эслатиб юборади.
Бу ўхшатиш бежизга эмас. Алкантара ўйин давомида ижро этган узатмаларининг 90,5 фоизи манзилига аниқ етиб бормоқда. У ўйин давомида энг кўппас ижро этувчилар орасида жамоадаги 3 та энг яхши футболчидан бири саналади. Бу унинг АПЛдаги фаолиятида жуда қўл келиши мумкин. Энг муҳими, Алкантара узун паслар борасида исталган футболчи билан баҳслаша олади. “Қизиллар”нинг бугунги кундаги асосий ҳужум қуроли Трентва Робертсонвертикал футбол намойиш этиши учун узун паслар жуда муҳим. Майдон марказида Тиагонинг бўлиши, ҳимоячиларнинг ўйин чоғидаги эффектини янада ошириши мумкин. Бугунги “Ливерпул”нинг марказидан ўрин олган Фабинё, Ҳендерсон ва Вейналдумўйин темпини белгилаб беришга қодир эмас. Бундан ташқари, майда пассар борасида ҳам улар Алкантара билан беллаша олмайди. Агар “Ливерпул” испанни ўз сафига қўшиб олса, бу трансфер жамоанинг ўйинини янада ранг-баранг бўлишини таъминлаши аниқ.
Хавертс ёки Тиаго? Қай бири муҳимроқ?
Бугунги кунда Кай учун кураш авжига чиққан бўлиши мумкин, бироқ унинг учун даъвогарлик қилаётган асосий жамоаларда маблағ йўқ. “Бавария” молиявий муаммолар гирдобида қолгани боис, 100 миллион сарф этмоқчи эмас. Ҳатто футболчининг агенти билан клуб раҳбарлари учрашган ва уни яна бир мавсум сабр қилишга кўндирмоқчи ҳам бўлган. “Челси” аллақачон режадан ортиқроқ харидни амалга ошириб бўлди. ПСЖ вариант Хавертсга маъқул эмас. У иккинчиДракслер бўлишни истамаяпти. Шундай экан, трансфер бозорида “Ливерпул”дан бошқа пули бор харидор қолгани йўқ. Хўш, бу трансфер қанчалар “Ливерпул” учун наф бериши мумкин. Катта эҳтимол билан бу омадсизликка учраши аниқ бўлган проект. Сабаби, Клопп шогирдлари майдон марказида 3 та ярим ҳимоячи билан тўп суради. Уларнинг ҳар бири маҳсус режа билан майдонга тушади. Кай эса, эркин ижодкор. Унга каттароқ масофа ва эркин амплуа лозим. Афсуски, Клопп 3 та ҳужумчи билан тўп сургани боис, ярим ҳимоячига бундай эркинликни тақдим эта олмайди. Агар Кай сотиб олинса, марказда иккита таянч ярим ҳимоячиси билан ҳаракат қилиш лозим. Бу эса, фулбекларини тўпсиз қолиб кетишига олиб келиши мумкин. Соддароқ қилиб айтганда, Клопп бир неча йиллар давомида шакллантирган ўйин услубидан воз кечиши талаб этилади. Бу биргина футболчи учун ҳеч қачон ўзгартирмаслиги аниқ. Шу сабабли, Кайнинг “Энфилд”га кўчиб ўтиши деярли имконсиз. Сабаби, бугунги “Ливерпул”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячига муҳтожлиги йўқ. Бир вақтнинг ўзида таянчда ва марказда тўп суришга қодир супер универсал Алкантаранинг трансфери кўпроқ наф беради. Сабаби, Юрген Клоппнинг жамоасида испан футболчисига ўхшаш ижрочи йўқ. Ҳендерсон, Вейналдум, Фабинё, Чемберленумуман бошқа тоифадаги ярим ҳимоячилар сирасига киради.
Бу мавсумда Тиаго ҳимояланишда ҳам ажойиб ўсишга эришди. Агар “Ливерпул” уни сотиб олса, ҳужумда ҳам (тўп билан ажойиб тарзда муомалада бўлади),ҳимояда ҳам (жамоавий прессингда жуда фаол) бирдек фаол футболчини қўлга киритади.
Алкантара “Ливерпул”нинг асосий таркибига кира оладими?
Тан олиш лозим, Тиаго “Бавария”да мотивасияни тўлиқ йўқотиб бўлди. Гап шундаки, “Бавария” буни яхши англаб турибди. Шу сабабли, унинг кетиши икки томон учун ҳам катта наф бериши турган гап. Тиагога “Ливерпул”да “ўзини” топиб олиши осонроқ бўлади. Унинг форматидаги футболчилар “Манчестер Сити” ва бошқа топ инглиз клубларида яхши ўрнашиб олганини инобатга олсак, Тиагонинг “Ливерпул” захирасида қолиб кетишига ишониш мушкул. Боз устига, “Бавария”дек кучли рақобат мавжуд бўлган клубда “йўқолиб қолмаган” испан АПЛда ҳам ўзини кўрсатишга қодир. Бежизга Тиагонинг ўзи “Ливерпул”га ўтиш ишқида ёнмаяпти. Сабаби, у янги жамоасида чинакам етакчи бўлишига кўзи етмоқда. Гап шундаки, “Бавария” ўйин структурасинингасосий планида Левандовски, Мюллер ва Киммихўрин эгаллаган. Тиаго эса, катта меҳнат қилишига қарамай кадр ортида қолиб кетмоқда. “Ливерпул”да эса, айнан у марказдаги асосий узатмалар эгаси сифатида “очилиши” мумкин. Ўз вақтида Кроос ҳам айнан шу важ сабабли Мюнхенни Мадридга алмаштирган эди.
Айни дамда испаниялик футболчизерикарли чемпионатни фақат “Ливерпул” учунгина тарк этмоқчи. Тўғри, у энди ёш ва иқтидорли футболчи эмас. Боз устига, бу йил Алкантара 29 ёшни қарши олди. Шунга қарамай, бу муаммолар “Ливерпул”ни қўрқитмаслиги лозим. Узатмалар устаси “Ливерпул” билан шартнома имзоласа, майдон маразидаги креативлик кескин кўпаяди. Биргина Трентнинг аниқ узатмалари мерсисайдликларни чемпион бўлишига туртки берган пайтда, Алкантара жамоа мухлислари учун чинакам совға бўлиши турган гап.
208   
Добавить комментарий
Ваше имя: *