Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Жозеп Бартомеу: "Месси фаолияти якунланганидан сўнг ҳам "Барса"да қолади"

Жозеп Бартомеу: "Месси фаолияти якунланганидан сўнг ҳам "Барса"да қолади"

Автор: admin

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа форварди Лионел Мессининг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
"Биз Месси билан гаплашганмиз, гаплашяпмиз ва гаплашамиз. У тарихдаги энг зўри, ҳали унинг олдида футболда кўплаб йиллар бор. Лео ажойиб формада.
Унинг "Барселона"да қолиши борасида менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Месси фаолияти якунланганидан сўнг ҳам клубда бўлади", - дейди Бартомеу.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 23та ассист қайд этди.
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *