Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду “Ювентус”дан кетадими? Саволга аниқ жавоб олинди

Роналду “Ювентус”дан кетадими? Саволга аниқ жавоб олинди

Автор: admin

Роналдунинг мақсади нима?
Пандемия карантинидан кейин Криштиану Роналду мавсум якунлангач, “Ювентус”ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Италиянинг машҳур Туттоспорт нашри бу саволга аниқлик киритди.
Маълумотларга қараганда, 35 ёшли ҳужумчи айни пайтда муҳитни ўзгартирмоқчи эмас ва фақат тарихий натижалар ҳамда янги рекордларни ўрнатиш ҳақида ўйламоқда экан. Хусусан, Криштиану Роналда Эвропа чемпионатларининг энг зўр тўпурарига бериладиган “Олтин бутса”ни қўлга киритмоқчи.
Ҳозир бу соврин “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски асосий даъвогар бўлиб турибди. У Бундеслигада 34 та гол урган. Шунингдек, А Серия тўпурари Чиро Иммобиле 29 та гол урган ҳолда бу совринга даъвогар ва унда голлари сонини ошириш имконияти бор.
Криштиану Роналду ҳисобида айни пайтда 28 та гол бор ва “Ювентус” чемпионат охиригача яна олтита учрашув ўтказади.
209   
Добавить комментарий
Ваше имя: *