Goal24.uz » Transfer » Роналду "Ювентус"да қоладими?

Роналду "Ювентус"да қоладими?

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Брозович АПЛда?!

Миланнинг “Интер” жамоаси ярим ҳимоячиси Марсело Брозович тез орада АПЛ клубларидан бирида кўриниш бериши мумкин.
“Ле Газзета Делла Спорт" нашрининг маълум қилишича, “Интер” Сандро Тоналини трансферини амалга ошириш учун Брозовичдан воз кечиши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, “Интер” ўз футболчисининг трансферидан 40-50 миллион евро даромад қилишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, хорват билан “Эвертон”, “Арсенал”, “Челси” ва “Лестер” сингари жамоалар жиддий қизиқиб қолган.

“Интер”га Де Паул керак
 
Миланнинг “Интер” жамоаси ёзда “Удинезе” клуби ярим Родриго Де Паул билан шартнома имзолаш ниятида.
Италия нашрларининг маълум қилишича, “кўк-қора”лар раҳбарлари майдон марказини келаси мавсумда кучайтириш мақсадида. Шу сабабли, Де Паулнинг трансфери учун 20 миллион евро ажратмоқчи.
Шунингдек, 26 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Аталанта” ва “Фиорентина” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Удинезе” ўз футболчисини 28 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

“Барса” ўз услубида

Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Рома” вингери Жастин Клюверт билан шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Таниқли “Дон Балон" нашрининг маълум қилишича, айни дамда “Барселона” структурасида фаолият олиб бораётган Патрик Клюверт ўз ўглини клубга тавсия қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, агар Каталония клуби Клювертларнинг кичигини сотиб олса, уни янги мавсумда ижара асосида “Ла Лига” клубларидан бирига қўйиб юборади.

“Сити” уни олиб қолмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Серҳио Агуерони жамоада олиб қолиш ниятида.
Сўнгги пайтларда Агуеронинг Аргентинага қайтиб кетиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайган эди. Эндликда, клуб ўз футболчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

“Сундай Миррор”нинг маълум қилишича, янги шартномага кўра, ҳужумчи 2022-йилга қадар жамоа ихтиёрида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Агуеро жароҳат сабабли АПЛ ва ЙЧЛ учрашувларида майдонга туша олмайди.

У кетмоқчи!

Англиянинг “Арсенал” жамоаси қанот ҳимоячиси Эктор Белерин ўзини трансферга қўйишларини талаб қилмоқда.
“Скй Спорт"нинг маълум қилишича, Эктор жамоа раҳбарларидан уни қўйиб юборишларини илтимос қилган. Қаҳрамонимиз ЙEЧЛ мусобақасида иштирок этувчи жамоалардан бирида фаолиайтини давом эттирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси испаниялик футболчи билан алоқага чиққан, бироқ трансфер амалга ошмаган эди.

Унинг нархи маълум

Францийанинг “Лилл” жамоаси ўз ҳужумчиси – Жонатан Иконенинг нархини эълон қилди.
Унга кўра, клуб 22 ёшли ҳужумчи учун 36 миллион евро тўлаган клубга Иконени қўйиб юборишга тайёр. “Ле10спорт”нинг маълум қилишича, айни дамда, форворд билан “Челси”, “Милан” ва “Тоттенҳем” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, Жонатаннинг ўзи тезроқ боша чемпионатга йўл олиш ниятида. Шу сабабли, “Лилл” уни жамоада олиб қолмоқчи эмас.
Роналду қолади!

“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду келажаги борасида якуний қарорга келди.
“Туттоспорт” наҳсрининг маълум қилишича, португалиялик ҳужумчи ўз шартномаси якунланмасдан туриб Туринни тарк этмайди.
Манбанинг маълум қилишича, Роналднунинг ўзи шу қарорга келган ва унинг энгти эндиликда ҳеч қандай шартномаларни кўриб чиқмайди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Роналду "А Серия"нинг 28 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 28 та гол ёзиб қўйди.
430   
Добавить комментарий
Ваше имя: *