Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиоланинг иштаҳаси очилди: 200 млн еврога 3 футболчи...

Гвардиоланинг иштаҳаси очилди: 200 млн еврога 3 футболчи...

Автор: admin

Хабарингиз бор, бугун "Манчестер Сити" кейинги мавсумда ҳам еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Спорт арбитраж суди айни шу ҳуқуқни таъминловчи якуний қарорни эълон қилди.
Британия матбуоти хабарига кўра, шу туфайли ёзда "шаҳарликлар" трансферлар учун маблағни тежашмайди. Хосеп Гвардиола зудлик билан учта энг яхши ижрочига муҳтожлигини маълум қилди.

Мураббий янги марказий ҳимоячи, янги чап қанот ва янги қанот ҳимоячиси сотиб олинишини истамоқда. Бу уч футболчи учун тахминан 200 миллион фунт сарфланиши режалаштирилган.

Марказий ҳимоячи позисияси учун устувор танлов Калиду Кулибали бўлади. Уни "Наполи"дан 75 миллион фунтга сотиб олиш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Манба: футбол24.ру
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *